Кападзе Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёр – манба
Спорт
−
11 Ноябрь 2025 6665 2 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда у индонезиялик футбол журналисти Афанди Газали билан суҳбат чоғида маълум қилган.
“Мен Индонезияни ва у ернинг мухлисларини яхши кўраман. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Кўплаб индонезиялик мухлислар менга терма жамоани бошқаришимни сўраб хабарлар юборишди”, дейди Кападзе Афанди Газали билан суҳбат чоғида.
Учрашув чоғида Тимур Кападзенинг ўзи ҳам Индонезия терма жамоасини бошқаришга қизиқаётганини яширмаган. У агар Индонезия футбол ассоциацияси (PSSI) унга ишонч билдирса, бу таклифни қабул қилишга тайёр эканини очиқ айтган.
Газалининг сўзларига кўра, ҳозирча Кападзе фақат PSSI'нинг расмий таклифини кутмоқда. Ташкилот ҳозирча унга расмий таклиф билан чиқмаган. Шунга қарамай, у 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоасини муваффақиятли бошқаргани туфайли Индонезия матбуоти ва футбол жамоатчилиги эътиборида турибди.
Индонезиялик мухлислар эса терма жамоа Патрик Клюйверт билан ҳамкорликни якунлагандан сўнг бўш қолган бош мураббийлик лавозими учун Тимур Кападзе номзодини асосий фаворит сифатида кўрмоқда. Ижтимоий тармоқдаги кўплаб мухлислар Кападзенинг Instagram саҳифасига ташриф буюриб, ундан терма жамоани бошқаришни сўраб мурожаатлар йўллашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи, ҳозирги кунга қадар ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётган Тимур Кападзе терма жамоадан кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025