Каннаваро Ўзбекистон МТЖни тарк этиши мумкин – Фабрицио Романо

Спорт

−

image

Осиё кубогининг ўтказилиш муддати кўчирилиши сабабли Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Фабио Каннаваро Осиё кубогининг ўтказилиш муддати кўчирилиши ортидан юзага келган вазият сабаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Айтилишича, бу айни дамда кўриб чиқилаётган эҳтимоллардан бири”,  дейди Романо .

Маълумот учун, Каннаваро 2025 йил октябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган ва Тимур Кападзе ўрнини эгаллаган эди. Италиялик мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан 2+3 йиллик схема бўйича шартнома имзолаган. Яъни, Каннаваронинг мажбурий шартномаси 2027 йилнинг октябригача амал қилади. У Ўзбекистон терма жамоасигача Италиянинг “Беневенто” ва “Удинезе”, шунингдек, Хорватиянинг “Динамо Загреб” клубларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё футбол конфедерацияси Саудия Арабистонидаги маҳаллий ташкилий қўмита ҳамда мамлакат футбол федерацияси билан келишган ҳолда 2027 йилги Осиё кубогининг ўтказилиш саналарини ўзгартиргани ҳақида хабар берилган эди. Дастлаб 2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар ўтказилиши режалаштирилган мусобақа энди 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январгача бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг