Каннаваро Миллий футбол маркази билан танишди
Спорт
−
06 Октябрь 2025 2918 1 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Фабио Каннаваро Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қурилган Миллий футбол марказига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Манбага кўра, Каннаваро Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамроҳлигида Миллий футбол марказидаги шарт-шароитлар, машғулот майдонларининг ҳолати билан танишган.
Маълумот учун, Жаҳон чемпиони ҳамда “Олтин тўп” соҳиби Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишга яқин турибди. Италиялик мутахассис мазкур лавозимни эгаллаш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан оғзаки келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фабио Каннаваро мураббийлар штаби билан бирга Тошкентга етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси