Канадаликлар НАТОга қарши шиддатли норозилик намойишларини бошлади (видео)

Олам

image

Канадада 22-25 ноябрь кунлари Монреалда бўлиб ўтадиган НАТО Парламент Ассамблеясининг 70-сессиясига қарши кенг кўламли норозилик намойиши бошланди. Бу ҳақда “La presse” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Канаданинг энг йирик шаҳри Монреалда бир неча минг ниқобли одамлар ҳарбий сиёсат ва ташқи кучларнинг мамлакат ишларига аралашувидан норозилигини билдириб, ғалаён кўтарган.

Видеолардан кўриш мумкинки, ғазабнок халқ машиналарга ўт қўйиб, шаҳар бўйлаб ойналарни синдирмоқда. Воқеа жойига етиб келган полиция кўзни ачиштирувчи қалампир газидан фойдаланган.

“Оломон ҳуқуқ-тартибот ходимлари томон тутунли портловчи модда ва пиротехника воситаларини улоқтириб, вазиятни кескинлаштиришда давом этмоқда. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва таёқлар билан бунга жавоб қайтарган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ канадалик эркак депутатлар аёлларга нисбатан зўравонликка қарши рангли баланд пошнали туфли кийиб акция ўтказишган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Канада норозилик намойиши Монреал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг