“Пошнали” депутатлар. Канадада эркак сиёсатчилар гендер зўравонликка қарши курашмоқда (видео)
Олам
−
22 Апрель 2023
12770Канадалик эркак депутатлар аёлларга нисбатан зўравонликка қарши рангли баланд пошнали туфли кийиб акция ўтказишди. Улар ишга шу тарзда бориш орқали “Halton Women’s place" ҳомийлик қилаётган “Баланд пошналиларга умид" (Hope in Heels) кампаниясида қатнашgan. Бу ҳақда “Fox news" хабар берди.
Тўрт йилдан буён ўтказиб келинаётган акция аёллар бошпанаси учун маблағ йиғиш, шунингдек, эркакларни зўравонлик қилмасликка чақиришга қаратилган.
Қизил туфли кийганлар орасида Канада транспорт вазири Умар Алгҳабра ҳам иштирок этган. У жамиятда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳали ҳам кенг тарқалгани бўйича фикр билдирган.
“Баланд пошналиларга умид” — бу аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга чақирувчи тадбир бўлиб, эркакларни ечимнинг бир қисми бўлишга ундайди. Биз ушбу муҳим ишни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг қизил пошнали туфлиларини кийиб олдик”, деб ёзди Канада транспорт вазири Умар Алгҳабра.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь