Канада Россиянинг ОАВларини санкциялади

Олам

image

Канада Ташқи ишлар вазирлиги Россиядан тўққиз нафар жисмоний шахс ва олти компанияни, жумладан, йирик оммавий ахборот воситаларини ҳам санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ўз расмий саҳифасида маълум қилди.

Бунга сабаб сифатида Канада ҳукумати санкцияланган шахс ва компанияларни Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватловчи дезинформация тарқатиш ва ташвиқот қилишда иштирок этган, деб ҳисоблаши келтирилган.

“Биз Россия Федерациясининг хатти-ҳаракатларини тинчлик ва хавфсизликни қўпол равишда бузиш деб ҳисоблаймиз, бу жиддий халқаро инқирозни келтириб чиқарди”, дейилади хабарда. 

Санкцияга учраган Россия оммавий ахборот воситалари сифатида "Известия", "Парламентская газета" ва РEН-ТВ телеканали келтирилган. Шунингдек, қаторда нуфузли дунё газеталарига Россия ҳақида материаллар тайёрлайдиган Russia Beyond медиа лойиҳаси ҳам бор. Бундан ташқари, Ижтимоий-консерватив сиёсат нотижорат шериклик маркази ва Россия Фанлар Академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ҳам санкцияланган. 

Санкция рўйхатига киритилган шахслар орасида Россиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Игор Иванов, Россия тарих жамияти ҳамраиси ва янги мактаб тарихи дарслиги ҳаммуаллифи Александр Чубарян, қўшиқчи Ясемин ва яна олти киши мавжуд.

Маълумот учун, ҳозирда Россиянинг 475 компанияси ва 1 минг 370 нафар жисмоний шахс Канада санкциялари остида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ,  7 ноябрь куни G7 мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Токиодаги музокаралар чоғида “Катта еттилик” аъзолари Россияга қарши санкциялар қўллаш ва Украинага ёрдам кўрсатиш масаласида бирдамлигини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия санкция ОАВ Канада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг