Канада Бош вазири кутилмаганда Киевга борди
Олам
−
10 Июнь 2023
4942Канада Бош вазири Жастин Трюдо бугун, 10 июнь куни кутилмаган ташриф билан Украина пойтахти Киевга борди ва мамлакат Президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Бу ҳақда “CBC News” хабар берди.
Қайд этилишича, Бош вазирга Украинага сафари давомида унинг ўринбосари Христя Фриланд ҳамроҳлик қилмоқда. Мазкур ташриф Херсонда Каховка ГЭСининг портлаши ва бунинг оқибатида етказилган зарарни қоплаш, ҳудуд бўйлаб эвакуация ҳаракатлари давом этаётган бир пайтда амалга оширилмоқда. Бу Канада Бош вазирининг 2022 йил 24 февралда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан буён иккинчи бор Киевга келиши бўлди.
Трюдо Киевга сафарини шаҳардаги Россия-Украина уруши қурбонлари хотирасига қўйилган Хотира деворига гулчамбар қўйишдан бошлаган.
Трюдонинг эълон қилинмаган ташрифи Украина йирик қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётган бир вақтда унга нисбатан ҳайрихоҳлик ҳамда қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида талқин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишига борганида журналистлар саволига жавоб бераётиб, Украинанинг қарши ҳужуми бошланганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь