Украина қарши ҳужум бошлади – Путин
Олам
−
09 Июнь 2023
28640Россия Президенти Владимир Путин Украина ҳарбий кучлари қарши ҳужумни бошлаганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 9 июнь куни МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишига борганида журналистлар саволига жавоб бераётиб айтиб ўтди.
“Биринчидан, бу ҳужум бошланганини мутлақ ишонч билан айтиш мумкин. Украина армиясининг стратегик захираларидан фойдаланиши шундан далолат беради. Иккинчидан, ҳарбий ҳаракатлар иштирокчиларидан ҳеч бири Украина қўшинлари ўзларига юкланган вазифаларни бажара олмадилар. Бу мутлақо аниқ нарса”, деган Россия етакчиси.
Шунингдек, у Россияда ҳали замонавий қуроллар етарли эмаслигини тан олган, аммо мудофаа саноати жадал ривожланаётгани ва мудофаа саноати олдига қўйилган барча вазифалар бажарилишига ишонтирган.
“Сўнгги бир неча кун ичида биз Украинада катта йўқотишларни кўрдик, улар “классик кўрсаткич”дан ошиб кетди. Айтиш мумкинки, ҳозиргача қилинган барча қарши ҳужум уринишлари муваффақиятсизликка учради, аммо Украина Қуролли кучларининг ҳужум салоҳияти ҳали ҳам сақланиб қолган”, дейди Путин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк мамлакат Қуролли кучларининг қарши ҳужуми бошланганини маълум қилганди. 5 июнь куни эса Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари фронтнинг Жанубий Донецк йўналишидаги бешта секторида кенг кўламли қарши ҳужум бошлаганини эълон қилди.