Канада ҳам Фаластинни тан олмоқчи
Олам
−
31 Июль 1798 1 дақиқа
Канада сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Фаластин давлатини тан олмоқчи. Бу ҳақда кеча, 30 июль куни мамлакат Бош вазири Марк Карни баёнот берди.
Баёнот матнида айтилишича, Фаластинни тан олиш қарори Фаластин Миллий маъмуриятининг зарур ислоҳотларга содиқлиги билан боғлиқ. Хусусан, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш, 2026 йилда умумий сайловлар ўтказиш ва бу сайловларда ҲАМАС ҳаракати иштирок эта олмаслиги ҳақидаги мажбуриятлари муҳим асос бўлган.
Бундан ташқари, Карни 2023 йил 7 октябрь куни уюштирилган ҳаракат ортидан асирга олинганлар дарҳол озод қилиниши лозимлигини айтиб, ҲАМАСни бунга чақирган ва ҳаракат “Фаластинни бошқаришда мутлақо ҳеч қандай роль ўйнамаслиги керак”, дея маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Бош вазири Кир Стармер Фаластинни тан олиш бўйича режа тайёрлаётгани ва бу ҳафта ичида эълон қилиниши мумкинлиги хабар қилинган эди. Ўтган ҳафтада Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам Фаластин давлатини танлаш тарафдори эканини билдирганди.
Шунингдек, Мальта Бош вазири Роберт Абела Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг сентябрь ойидаги йиғилишида Фаластинни давлат сифатида расман тан олишини билдирди.