Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос” турнирини ғалаба билан бошлади

Спорт

image
Кеча, 25 май куни “Катта дубулға” таснифига кирувчи “Ралан Гаррос” турнирида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова иштирокини бошлади. Раҳимова дастлабки баҳсда ишончли тарзда ғалаба қозонди.

Жаҳон тасниф жадвалида 89-поғонани эгаллаб турган Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос” турнирида биринчи босқич ўйинида мусобақага 33 рейтингда таснифланган руминиялик Кристиан Жаклинга қарши кортга чиқди. Деярли 3 соат давом этган баҳсда Раҳимова 3 сет натижасига кўра, 6/3, 4/6, 6/4 ҳисобида ғалабасини расмийлаштирди.

Эндиликда эртага, 27 май куни Раҳимова иккинчи давра баҳсини чехиялик Каролина Муховага қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, яна икки нафар ўзбекистонлик теннис “Ролан Гаррос” турнирининг саралаш баҳсларида иштирок этиб, мусобақанинг асосий баҳсларига йўлланма ололмаган эди.

Мақола муаллифи

Теглар

“Катта дубулға” Камилла Раҳимова “Ралан Гаррос”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг