Камчаткада ўзбекистонлик эркак 2 ёшли боласини калтаклашда айбланмоқда
3-саҳифа
−
11 Ноябрь 2023
4347Камчаткада 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси икки ёшли боласини калтаклашда айбланмоқда. Бу ҳақда “EADaily” хабар берди.
Елизовский туман суди маълумотларига кўра, ўзбекистонлик эркак Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 2-қисми (руҳий бузилишга олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш, жиноятчига ночор аҳволи маълум бўлган вояга етмаганга нисбатан куч ишлатиш) бўйича айбланган.
Иш материалларига кўра, ўтган йилнинг сентябрь ойида эркак хотини уйдан чиқиб кетганидан норози бўлган. У боласи билан ёлғиз қолган ва чақалоқ уйғониб, йиғлай бошлаган. Бундан жаҳли чиққан эркак эса боланинг боши ва танасига бир неча марта урган.
Кейинчалик мутахассислар калтаклаш оқибатида чақалоқда невротик, стресс билан боғлиқ касаллик пайдо бўлганини аниқлаган ва бу соғлиқ учун жиддий зарар сифатида таснифланган.
Суднинг қайд этишича, айбланувчи суд жараёнигача ҳибсда бўлади. Агар эркак айбдор деб топилса, у 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Магадан вилоятида 37 ёшли ўзбекистонлик эркак 18 ёшли қизни зўрлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди.
LiveБарчаси