Камчаткада 7,2 магнитудали кучли зилзила содир бўлди (видео)

Олам

image
Диққат, ЗИЛЗИЛА! Ер қимирлаганда нима қилиш керак? north_east

Диққат, ЗИЛЗИЛА! Ер қимирлаганда нима қилиш керак?

Тинч океанидаги Камчатка яримороли қирғоқларида бир қатор кучли зилзилалар содир бўлди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.

6,7 магнитудали биринчи кучли силкиниш Россия Фанлар академиясининг Геофизика хизмати томонидан маҳаллий вақт билан соат 18:28 да қайд этилган. Бироз вақт ўтгач, маҳаллий вақт билан соат 18:48 да 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Тахминан 20 дақиқадан сўнг яна 6,7 магнитудали зилзила кузатилди.

Учала зилзила ҳам Петропавловск-Камчатскийдан 160-169 километр узоқликда юз берган. Ҳар учала зилзиланинг манбаи беш километр чуқурликда жойлашган.

Дастлаб Россия Фанлар академиясининг Ягона геофизика хизматининг Камчатка бўлими зилзилалардан бирининг максимал магнитудаси 7,6 ни ташкил этганини маълум қилганди, бироқ кейин мутахассислар бу маълумотларга аниқлик киритди – ҳозир эса улар 7,2 магнитудани қайд этмоқда. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Камчатка ўлкаси бўйича бўлимининг маълум қилишича, зилзилалардан бирининг магнитудаси 7,6 баллни ташкил қилган. Шу билан бирга, АҚШ Геология хизмати веб-сайтида Камчатка қирғоқларида максимал 7,4 магнитудали бир неча зилзила содир бўлгани айтилади.

Кейинги соатларда сейсмологлар магнитудаси 4,2 дан 6,3 гача бўлган ўндан ортиқ ерости силкинишларини қайд этишди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, зилзила пайтида уйлар кучли силкинган, хонадонларга мебеллар тушиб кетган. База хабарига кўра , дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Камчаткадаги бир қанча аҳоли пунктларида цунами хавфи эълон қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, тўлқинларнинг баландлиги 60 сантиметрга етиши мумкин.

“Соҳилга етиб бориши мумкин бўлган тўлқинларнинг баландлиги катта эмас. Лекин қирғоқдан узоқлашиш керак. Ҳеч қандай ҳолатда қирғоққа бориб, цунамини томоша қилишга уринманг. Бу хавфли бўлиши мумкин!” дейилади вазирлик хабарида.

Вилоят губернатори Владимир Солодов ўзининг Telegram-каналида биринчи тўлқин келиши вақти ўтгани ҳақида маълум қилди. Унинг ёзишича, ҳеч бир аҳоли пунктида цунами кузатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Камчатка цунами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг