Истанбулда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)
Олам
−
23 Апрель 12175 1 дақиқа
Бугун, 23 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 12:49 да Туркиянинг Истанбул шаҳрида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси (AFAD) сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, катта ваҳима уйғотган зилзила тахминан 10 сония давом этган. У Силиври тумани соҳилида содир бўлган. Зилзила қўшни вилоятларда ҳам сезилган.
Туркия ОАВларига кўра, айни дамда ҳам зилзилалар давом этмоқда.
Зилзила эпимаркази 6,99 километр чуқурликда жойлашган.
Расмий идоралар халққа огоҳлантириш билан чиқиб, имкони борича эҳтиёт бўлишга чақирган.
Айни дамга қадар қанча одам зарар кўргани, қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Қолаверса, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳам барча Туркияда яшаётган фуқароларни огоҳлантирган.
“Барчангизга тинчлик ва омонлик тилаймиз. Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси