Кам таъминланган оилаларга “продлёнка” учун тўлов қоплаб берилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб топилган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови тегишлича қуйидаги жамғармалар томонидан қоплаб берилади:

  • “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб қувватлаш жамғармаси;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб қувватлаш жамғармаси;
  • “Саховат ва кўмак” жамғармаси.

Бунда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳар йили: 

  • 1 августгача мактабларда таълим олаётган кам таъминланган оила фарзандларини аниқлайди;
  • 5 августгача умумтаълим муассасаларининг куни узайтирилган гуруҳларида ўқиш истагида бўлган ҳамда тўлов тўлашдан озод этилмаган кам таъминланган оилалар фарзандлари рўйхатини шакллантиради; 
  • рўйхатларни 10 августгача туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг бўлими билан келишади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритади.

Умумтаълим муассасаси кенгаш қарори келиб тушган кундан 3 кун ичида тегишли ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тузади.

Шартномалар бир ўқув йили учун тузилади.

Шунга кўра, тўлов ҳар бир болага ўқув йили давомида бир ой учун БҲМнинг 25 фоизигача (61 250 сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг