Кам таъминланган оилаларга 81 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
Жамият
−
01 Ноябрь 2025 2141 1 дақиқа
Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида кам таъминланган оилаларга 81,8 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбэк тўланди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим маҳсулотларни сотиб олганда харид суммасидан 1 фоиз миқдордаги кешбэк ўрнига 12 фоиз ҚҚС (ижтимоий кешбэк) суммасини қайтариб олади.
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 275 539 нафар истеъмолчига 81,8 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбэк тўлаб берилган.
ТОП-3 ҳудудлар:
- Самарқанд вилояти – 22,9 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри – 16,2 млрд сўм;
- Тошкент вилояти – 7 млрд сўм.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўтган 2024 йилда истеъмолчиларга 1 триллион сўмдан ортиқ кешбэк қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025