Қумқўрғонда тўртинчи бор зилзила содир бўлди
Жамият
−
23 Ноябрь 2023 10741 1 дақиқа
Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида тўртинчи зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.
Унга кўра, 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:28 да (Гринвич бўйича 23 ноябрь 11:28 да) Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,3 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 37,46 градус шимолий кенглик; 67,71 градус шарқий узунликка тўғри келади.
Ер силкинишининг чуқурлиги 10 км, магнитудаси 3,3 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 442 км жануби-ғарбда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, бугун 23 ноябрь куни соат 04:28 да ҳам айнан Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 3,2 балли зилзила юз берганди. Шунингдек, мазкур ҳудудда соат 14:08 да ҳам 3,5 балли ер силкиниши қайд этилган эди. 14:36 да эса 3,9 балли зилзила қайд этилди.