Қулоққа илинган лағмон депутатга қанчага тушди?

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганимиздек, Россия Президенти Владимир Путиннинг Федерал Мажлисга қилган мурожаатини қулоғига лағмон илиб тинглаган Самара вилояти Думаси депутати Михаил Абдалкин Россия Федерацияси армиясини обрўсизлантиришда айбланган эди. Эндиликда суд унинг мазкур ҳаракати учун жаримага тортди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.  

Депутатнинг адвокати Алексей Лапузиннинг айтишича, Абдалкин 150 минг рубль (1 959 доллар) миқдорида жаримага тортилган. Ҳимоя томони суд қарорини ноқонуний ва асоссиз деб ҳисоблаб, унинг устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда. Лапузин мазкур ҳолат Россия Конституциясининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳақидаги 2-боби талабларига зид эканини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 март куни Михаил Абдалкинга қарши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 20.3.3-моддаси 1-қисми бўйича маъмурий баённома тузилган. Жорий йилнинг 7 март куни бўлиб ўтган биринчи суд мажлисида ҳам Абдалкин ўзига қўйилган айбловларни тан олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Абдалкин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг