“Қулоғига лағмон илинган” депутатга қарши иш очилди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, Россия Президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга мурожаат қилганида Коммунистик партиядан Самара вилояти Думасига сайланган депутат Михаил Абдалкин қулоғига лағмон осган ҳолда давлат раҳбари чиқишини кузатган ҳамда шу ҳолат тасвирланган расм ва видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирганди. Бу ҳаракати учун Абдалкин Россия Федерацияси Қуролли Кучларини обрўсизлантиришда айбланди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди.

Қайд этилишича, Михаил Абдалкиннинг иши бўйича Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.3.3-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома тузилган. Унга кўра, депутат Қуролли Кучларни обрўсизлантиришда айбланган. Новокуйбишевск шаҳар суди жорий йилнинг 7 март куни мазкур ишни кўриб чиқиши кутилмоқда.

Шунингдек, Абдалкиннинг партиядошлари унинг бу ҳаракатидан норози эканини билдирган. Хусусан, Коммунистик партия фракцияси матбуот хизмати раҳбари Александр Юшченко депутатнинг қилмишини “аҳмоқлик” деб атаб, уни ўз касбий фаолиятига баҳо беришга, Коммунистик партия фракцияси раҳбарияти эса Абдалкинни “ўзини тийиб юришга” чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 21 февраль куни Федерал Мажлисга мурожаат қилган ва ўз нутқида асосий эътиборни “мавжуд вазиятга” – “махсус ҳарбий операция”ни ўтказиш, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга қаратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг