Қўқонлик Аббосхоннинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" спорт мажмуасида Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасида жами 9 та жанг ўтказилиши режалаштирилган. Ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари орқали анчагина танилиб улгурган қўқонлик Аббосхон Йўлдошев ҳам турнир доирасида рингга кўтарилади. Аббосхонга Қашқадарё вилояти вакили Достон Пардаев рақиблик қилади.

Маълумот учун, Пардаевга қарши жанг Йўлдошев учун фаолиятидаги тўртинчиси бўлади. Сўнгги жангини Аббосхон "Ҳумо арена"да Шоҳруҳ Кенжаевга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраганди.

Эслатиб ўтамиз, Йўлдошев шу йилнинг март ойида Бекзод Исадуллаевга қарши ўтказган жангидан кейин берган интервьюси орқали Ўзбекистонда жуда машҳур бўлиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks Abbosxon

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг