Қўқонда ўгай қизи билан “юрган” йигитдан пул талаб қилган ота қамалди
3-саҳифа
−
24 Январь
4414Фарғона вилоятида ўгай қизи билан никоҳсиз муносабатда бўлган йигитдан пул талаб қилган ота қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Қўқон шаҳрида яшовчи эркак турмуш ўртоғи ва қизи билан жиноий тил бириктирган. Эркак аввалига ўгай қизи наманганлик йигит билан ишқий муносабатда эканлигидан хабар топган. Ота-она ва қиз вазиятдан фойдаланиб, йигитдан пул ундиришни режа қилган. Ота телефон орқали йигитга қўнғироқ қилиб, қизи билан жинсий алоқада бўлгани, шу сабабдан унга уйланишга мажбур экани, акс ҳолда уйига бориб, оиласини бузишини, ҳатто иш жойига бориб ҳамкасблари олдида шарманда қилишини ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиб, қаматиб юборишини айтиб қўрқитган. Бу ҳаракатларни содир этмаслик эвазига эса йигитдан 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда ўгай ота ва қиз 3,6 миллион сўм олаётган пайтда қўлга олинган. Суд отани Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми “в” банди бўйича айбдор деб топди ва уч йил озодликдан маҳрум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда озарбайжонликлардан пул талаб қилиб келган жиноий гуруҳ ушланганди.
LiveБарчаси
28 Январь