“Қўқон ҳолваси” патентланди

Жамият

image

Фарғона вилоятининг машҳур ширинликларидан бири “Қўқон ҳолваси” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур рўйхатга олиш орқали маҳсулотнинг номи, анъанавий тайёрлаш усули ҳамда ўзига хос хусусиятлари ҳуқуқий ҳимояга олинган.

Қадимдан Қўқон шаҳри ҳунармандчилик ва миллий қандолатчилик ривожланган ҳудудлардан бири бўлган. Шу заминда шаклланган Қўқон ҳолваси ўзининг таъми, тайёрланиш технологияси ва сифати билан йиллар давомида машҳур бўлиб келган.

Билдирилишича, маҳсулотга географик кўрсаткич мақомининг берилиши унинг асл номидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш, анъанавий тайёрлаш усулларини сақлаб қолиш ҳамда маҳаллий брендни ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, бу Фарғона вилоятининг гастрономик меросини асраш ва Қўқон ҳолвасини халқаро миқёсда тарғиб қилиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, географик кўрсаткич маҳсулотнинг муайян ҳудуд билан боғлиқлигини ҳамда унинг сифати ва обрў-эътибори айнан шу ҳудуднинг табиий ва ижтимоий омиллари билан чамбарчас боғлиқ эканини тасдиқловчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Андижон девзира оши” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг