Қозоғистонлик футболчи қачон “Челси”га ўтиши аниқ бўлди
Спорт
−
10 Февраль 8005 1 дақиқа
Олмаотанинг “Қайрат” ва Лондоннинг “Челси” клублари 16 ёшли ҳужумчи Достон Сатпаевнинг трансфери борасида келишувга эришди. 2026 йилнинг ёзида, балоғат ёшига этганидан сўнг, у расман инглиз клубига ўтади. Унгача Сатпаев “Қайрат” сафида ўйнашда давом этади. Бу ҳақда қозоқ клуби матбуот хизмати хабар берди.
“Достон Олмаота шаҳрида туғилган, саккиз ёшида “Қайрат” академиясига ўқишга кирган, у ерда тайёргарликнинг барча босқичларини босиб ўтди. Дастлабки кунларданоқ меҳнатсеварлиги ва интизоми билан ажралиб турди. Достонни фаолиятидаги бу муҳим қадами билан табриклаймиз! Биз унинг ютуқлари билан фахрланамиз ва ишончимиз комилки, уни янги марралар кутмоқда! Трансферни ташкил этишда ёрдам бергани учун Герман Ткаченконинг “Prosports Management” агентлигига алоҳида раҳмат”, дейилади клуб расмий саҳифасида.
Маълумотларга кўра, “Челси” футболчи трансфери учун Қозоғистон клубига 4 миллион евро тўлаб беради.
2024 йилнинг май ойида 15 ёшида Сатпаев асосий жамоада дебют қилиб, “Қайрат” тарихидаги энг ёш футболчига айланди. Шунингдек, Сатпаев жорий мавсум UEFA Ёшлар лигасидаги ёрқин ўйинлари билан ҳам ажралиб турди.
Live
Барчаси