Қозоғистонга ишлаш учун бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 3 июнь кунидан бошлаб, Қозоғистон Республикасининг барча ҳудудларида миграция соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида “Нелегал-2024” рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу рейд тадбирлари давомида Қозоғистон ҳудудида қонуний бўлиб туриш ва қонуний меҳнат миграцияси тартибини бузган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

“Таъкидлаш жоиз, қонунбузилиш ҳолатлари Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари ва Мангистау вилоятида кўп учрамоқда. Шу муносабат билан, ушбу давлатга бораётган ва бўлиб турган юртдошларимиздан миграция қоидаларига риоя қилиш сўралади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун муддатгача бўлиб туриши мумкин, аммо ушбу давр мобайнида меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади. Бундан ташқари, ишлаш учун ушбу давлатга борган шахсдан дарҳол ишлаш учун ва вақтинча яшаш учун рухсатнома олиш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Олмаотада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 27 нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг