27 нафар ўзбекистонлик Олмаотада ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
06 Июнь 2024 73810 1 дақиқа
Олмаотада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 27 нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда “Закон” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, милиция ходимлари томонидан ўтказилган “Нелегал” тезкор-профилактика тадбири давомида Ўзбекистон фуқаролари аниқланган. 27 нафар ўзбекистонлик Қозоғистон миграция қонунчилигини бузгани учун қўлга олинган. Текширув давомида тўққиз нафар хорижлик фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган.
“Ҳозирда ҳуқуқбузарлар шаҳар ички ишлар бўлимининг қабулхонасига жойлаштирилди. Ҳар бир ҳуқуқбузарнинг шахсини ишончли аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, дейди Олмаота полиция департаменти миграция хизмати бошлиғи ўринбосари Геннадий Мен.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Қозоғистонда Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани учун мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь