Қозоғистондан Россияга қарши яна бир қадам: Спутник V заводи иши тўхтатилди

Олам

image

Қозоғистонда Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқарувчи Спутник V заводи фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Гиёҳванд моддалар сиёсати департаменти директори Бауиржан Жусипов маълум қилди, дея хабар берди “ORDA”.

Жусиповнинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакат ўзининг QazVac вакцинасини ишлаб чиқаришни кўпайтираётгани учун Россия дори-дармонларининг янги ҳажмларига эҳтиёж сезмаяпти. 

“Пандемия бошланганидан кейин биз Қарағандада тайёр моддалардан Спутник V вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Ҳозирда бу жараён тўхтатилди. Бугун бизда вакциналар етарли”, дея таъкидлаган у.

Жусиповнинг қўшимча қилишича, QazVac билан параллел равишда Нур-Султон Американинг Pfizer вакцинасининг янги партиясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақдаги тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.

Ҳозирда Қозоғистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозиргача мамлакатдаги  1 миллион 305 минг 649 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Спутник V Россия ва Қозоғистон

Баҳолаганлар

649

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг