Қозоғистондаги парламент сайловларининг дастлабки натижалари маълум бўлди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 19 март куни Қозоғистонда Мажлис (парламентнинг қуйи палатаси)га сайловлар бўлиб ўтган эди. Унда 7 партия иштирок этди. Ҳозирда овозларни ҳисоблаш давом этаётган бўлсада, “Социс А” кенг қамровли ижтимоий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган exit-poll натижалари эълон қилинди. Унга кўра, сайловда Президент Тўқаев партияси бўлган “Аманат” етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда “Tengri news” хабар берди

“Сайловчиларнинг 54,42 фоизи “Аманат” партиясига овоз берди”, дейди тадқиқот ташкилоти раҳбари Алибек Тожибоев.

Сўров натижаларига кўра, партия рўйхати бўйича парламентга кириш учун зарур бўлган беш фоизлик чегарадан “Овул” (10,21 фоиз), “Республика” (8,79 фоиз), “Ақ Жол” (8,21 фоиз) ва Қозоғистон Халқ партияси (6,89 фоиз) ҳам ўтган. Умуммиллий социал-демократик партия (4,91 фоиз) ва “Байтак” яшиллар партияси (2,17 фоиз) эса катат муваффақият қозонмаган.

Партия рўйхатлари бўйича овоз бериш натижаларига кўра 69 нафар депутатлик мандати соҳиблари аниқланади. Бир мандатли мажоритар сайлов округлари бўйича парламентдаги қолган 29 ўрин учун ҳам партия вакиллари, ҳам ўз-ўзини кўрсатган номзодлар рақобатлашди.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, сайловда сайловчиларнинг 54,19 фоизи иштирок этган. МСК сайловнинг оралиқ натижаларини бугун, 20 март куни эълон қилмоқчи.

Маълумот учун, exit-poll жаҳон социологик амалиётида қўлланиладиган, фуқаролардан овоз беришдан кейин сайлов участкаларидан чиқишда олинадиган социологик сўров.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг