Қозоғистонда жиноий жавобгарлик ёшини 12 ёшга тушириш таклиф қилинди
Олам
−
11 Сентябрь
2014Қозоғистонлик депутат Маҳаррам Маҳаррамов парламент йиғилишида мамлакатдаги айрим жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ёшини 14 ёшдан 12 ёшгача қисқартириш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
“Бугунги кунда жиноят содир этганлар ёши сабабли жазосиз қолмоқда. Эҳтимол, биз, қонунчилар, Буюк Британиядан ўрнак олиб, жиноий жавобгарлик бошланадиган ёшнинг чегара қийматини қайта кўриб чиқишимиз керакдир. Менимча, баъзи жиноятлар учун, масалан, зўрлаш ҳолатларида жавобгарлик 14 ёшдан эмас, балки 12 ёшдан бошлаб белгиланиши керак”, деган депутат.
Маҳаррамов вояга етмаганларнинг ҳуқуқий тарбияси, мактаб ўқитувчиларидаги ёш авлоднинг бузғунчи хулқ-атворини барвақт олдини олиш борасидаги қобилияти ҳақида гапирар экан, депутат безориликка қарши кураш бўйича махсус кенгаш тузилган Японияни мисол қилиб келтирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу кенгаш фаолияти катталарнинг болалар учун хавфсиз муҳит яратишдаги масъулиятини оширишга қаратилган.
Депутатнинг фикрича, ўсмирда криминоген хулқ-атворнинг шаклланишига ахлоқий, ҳуқуқий ва бошқа ижтимоий ҳимоя шаклларининг ягона тизими йўқлиги сабаб бўлмоқда, зўравонликнинг кенг тарқалиши эса мактаб ва улар атрофида безорилик, бандитизмга олиб келмоқда.
2020 йилда чоп этилган UNICEF Қозоғистон маълумотларига кўра, болаларнинг 66 фоизи мактабда зўравонлик ва камситишларга дучор бўлган, 44 фоизи мактабда зўравонлик қурбони бўлган, 24 фоизи эса мактабда бошқа болаларга нисбатан зўравонлик ва камситиш ҳаракатларини содир этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг оилавий (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126-1-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилаётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси