Қозоғистонда яна бир дрон қулади

Олам

image

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида яна бир дрон қулади. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Қайд этилишича, 27 март куни эрталаб маҳаллий фуқаро полицияга дронга ўхшаш предмет ҳақида хабар берган. Айтилишича, ёнаётган объект Атираудан 7 километр узоқликда топилган.

Воқеа жойида двигатель ҳамда композит ёки углерод толали материалдан тайёрланган шикастланган бўлаклар аниқланган.

Атирау вилояти полиция департаменти объект топилганини тасдиқлаган, бироқ унинг аниқ нима эканини очиқламаган.

“Вилоят полиция департаменти ваколатли хизматлар билан биргаликда учувчисиз учиш аппарати бўлакларига ўхшаш предметлар топилгани юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда. Объект аҳоли яшаш ҳудудидан ташқарида аниқланган. Ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда”, дейилади департамент изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Қараултобе қишлоғи яқинида маҳаллий аҳоли ерга қулаган учувчисиз аппаратни топганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон дрон Атирау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг