Қозоғистонда ўзбекистонликлар кетаётган автобусда ёнғин чиқди

Олам

image

Кеча, 4 июнь куни Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятида 5 нафар ўзбекистонлик йўловчиси бўлган автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Абай туманидан ўтувчи “Остона – Қарағанди – Олмаота” автомобиль йўлининг 960-километрида “Остона – Чимкент” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобусининг мотор қисмида ёнғин чиққан. Ёнғин фавқулодда хизматлар етиб келишидан олдин автобус ҳайдовчилари томонидан бартараф этилган.

ФВВ ходимлари автобусда бўлган барча йўловчиларни хавфсиз тарзда эвакуация қилган ва йўл четидаги оромгоҳга олиб бориб, у ерда уларга керакли ёрдам кўрсатган.

Билдирилишича, автобус салонида 34 йўловчи, жумладан 9 нафар бола бўлган. Йўловчилар орасида жами 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги Самара-Шимкент автомобиль йўлида совуқда қолиб кетган Ўзбекистон, Россия ва Тожикистон фуқаролари эвакуация қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қозоғистон автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг