Қозоғистонда ўзбекистонлик бир оиланинг етти аъзоси ис газидан вафот этди
Олам
−
02 Март
8868Бугун, 2 март куни Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Мунайли тумани Басқудуқ қишлоғидаги уйда ўзбекистонлик бир оиланинг етти аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ёрдам бериш учун етиб борган қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам хизмати бригадалари ҳодиса жойидан етти кишининг жасадини топган. Улардан беш нафари вояга етмаган шахслардир.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг дастлабки версиясига кўра, фожиа газ ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ортидан содир бўлган. Маълум бўлишича, марҳумларнинг ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Қозоғистонда вақтинчалик яшаш жойига эга бўлган.
Фавқулодда ҳолат сабабларини аниқлаш учун комиссия тузилган, унга Манғистов вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эрбол Избергенов раислик қилмоқда. Хабарда ҳалок бўлганларнинг қариндошларига ҳар томонлама, жумладан, уларни дафн этишда ёрдам кўрсатилиши, вазият вилоят ҳокимининг шахсан назорати остида экани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ота-она ва уларнинг фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
LiveБарчаси