Қозоғистонда теракт уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Олам
−
01 Апрель
8319Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида террорчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда Республика Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 апрель куни Ақтау шаҳрида Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда олдиндан кузатувда бўлган, террорчилик ҳаракатини уюштиришни режалаштираётган шахснинг яшаш жойи тинтув қилиниб, портловчи мослама ясашда фойдаланиладиган қисмлар ва бошқа ашёвий далиллар топилган.
“Ушбу шахс муқаддам қотиллик содир этганлиги учун судланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 255-моддаси 1-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади қўмита хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доғистонда террорчиликда гумон қилинган уч киши қўлга олинганди.
LiveБарчаси