Доғистонда террорчиликда гумон қилинган уч киши қўлга олинди

Олам

image

Кеча, 31 март куни Доғистонда махсус хизматлар аксилтеррор операциясини ўтказган эди. Ушбу тезкор тадбир давомида уч нафар қуролли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 05:30 атрофида Каспийск шаҳри ва Доғистон пойтахти Махачқалъанинг икки туманида аксилтеррор операцияси режими жорий этилган. Ҳудудлар ўраб олиниб, бир қатор уйлар аҳолиси эвакуация қилинган.

Москвадаги терактдан кейин хавфсизликни кучайтириш доирасида Доғистонда 3 нафар террорчилар аниқланган. Улардан қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва фойдаланишга яроқли қўлбола портловчи мослама мусодара қилинган.

Республика раҳбари Сергей Меликовнинг маълум қилишича, гумонланувчилардан топилган нарсалар ушланганлар томонидан республика ҳудудида террорчилик жиноятларини режалаштириш эҳтимолидан далолат беради. Унинг қайд этишича, аксилтеррор операцияси вақтида маҳаллий аҳолидан ҳеч ким жабрланмаган, хавфсизлик кучлари орасида қурбонлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 март куни Москвадаги “Крокус Сити Ҳолл” биносида теракт содир бўлганди. 23 март куни ФХХ жиноий иш бўйича тергов доирасида 11 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Терговга кўра, улардан тўрт нафари тўғридан тўғри теракт уюштиришда, яна уч нафари террорчиларга квартира ва машина билан ёрдам берганликда айбланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

террорчилик Доғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made