Доғистонда аксилтеррор операцияси бошланди

Олам

image

Россия Федерацияси таркибига кирувчи Доғистон республикасидаги Махачқалъа ва Каспийск шаҳарларидаги турар-жой биноларининг бир нечта хонадонларида қуролли террорчиларнинг чиқиш йўллари ёпиб қўйилди. Бу ҳақда Россия Миллий антитеррор қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Доғистон хавфсизлик идоралари тезкор-қидирув тадбирлари давомида террорчилик фаолияти билан шуғулланган қуролли шахсларнинг қаерда экани ҳақида маълумот олган. 31 мартга ўтар кечаси Федерал хавфсизлик хизмати махсус агентлари Махачқалъа ва Каспийск турар-жойларидаги бир неча хонадонни қуршаб олган. Қўшни уйлар аҳолиси эвакуация қилинган.

Жангарилар борлиги айтилган ҳудудда террорга қарши операция учун қонуний режим жорий қилинган. Каспийскдаги бинолардан биридаги квартирада икки террорчининг бинодан чиқиши тўсиб қўйилган.

Шунингдек, 29 март куни ФХХ Ставрополь ўлкасида теракт уюштиришни режалаштирган уч нафар хорижликни ҳибсга олган. Қўлга олинганлар оммавий тўпланадиган жойларда портлатиш йўли билан террорчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаштирган марказий осиёликлар бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси таркибига кирувчи Ингушетия республикасидаги Қорабулоқ шаҳрида 2 март куни аксилтеррор операция режими эълон қилинганди. Операция ҳудуди тўртта кўча (Рабочая, Осканова, Набережная ва Жабагиева) билан чекланган. 3 март куни эрталаб хавфсизлик кучлари ИШИД халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари яширинган кўп қаватли уйда текширув тадбирларини якунлагани хабар қилинган. У ерда олти нафар жангари топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Доғистон Махачқалъа аксилтеррор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made