ФХХ раҳбари Путинга 11 киши қўлга олинганини айтди
Олам
−
23 Март
24007Россия Фидерал Хавфсизлик Хизмати (ФХХ) директори Александр Бортников Россия Президенти Владимир Путинга 11 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
“Россия ФХХ директори Александр Бортников Президент Владимир Путинга 11 киши, жумладан, "Крокус Сити Ҳолл"даги терактга бевосита алоқадор бўлган 4 нафар террорчи ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Бортников, шунингдек, Путинга ФХХнинг терактни содир этганларнинг шерикларини аниқлаш бўйича олиб борилаётган ишлари ҳақида ҳисобот берган.
Эслатиб ўтамиз, "Крокус Сити Ҳолл"да отишма содир этганликда гумонланган олти нафар террорчидан тўрттасининг шахси маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь