АҚШ Бош консуллигининг собиқ ходими “шпион”лик қилганини тан олди

Олам

image

АҚШнинг Владивостокдаги бош консуллигининг собиқ ходими Роберт Шонов америкалик дипломатлар топшириғи билан “махсус ҳарбий операция” жараёни ҳақида маълумот йиғишда айбини тан олди. Бу Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан тарқатилган россияликни сўроқ қилиш вақтидаги видеода ўз исботини топган.  

Шоновнинг сўзларига кўра, унга АҚШ элчихонаси ходимлари мурожаат қилган.  

“Улар ҳозирда Россияда бўлиб ўтаётган шов-шувли воқеалар – “махсус ҳарбий операция”, сафарбарлик, бўлажак президентлик сайловлари, янги ҳудудларни қўшиб олиш ҳақида маълумот тўплашга қизиқиш билдирдилар. Мен бу воқеалар ҳақида салбий маълумотларни тўплашим, аҳоли орасида норозилик кайфиятини излашим ва ҳисоботларимда акс эттиришим керак эди”, дейди у. 

Бундан ташқари, АҚШ элчихонасининг биринчи котиби Шоновга АҚШга содиқ журналистлар, бизнесменлар ва сиёсатчиларни қидириш вазифасини қўйгани айтилмоқда. 

Бугун, 28 август куни Россия ФХХ жамоатчилик билан алоқалар марказининг маълум қилишича, Шоновга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 275.1-моддаси (хорижий давлат билан махфий асосда ҳамкорлик қилиш) бўйича махсус ҳарбий операциянинг бориши тўғрисида АҚШ учун маълумотлар йиғиш айби қўйилган. ФХХ маълумотларига кўра, 2022 йил сентябридан ҳибсга олинган вақтгача Шонов моддий мукофот учун АҚШнинг Москвадаги элчихонасининг сиёсий бўлими Жеффри Силлин ва Дэвид Бернштейннинг топшириқларини бажарган. Разведка хизмати ушбу дипломатларни сўроқ қилиш режалаштирилганини ва тегишли чақирув қоғозлари АҚШнинг Москвадаги элчихонасига юборилганини қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ФХХ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made