Қозоғистонда мушкул аҳволда қолганлар Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
30 Август 2025 4863 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Ақтов шаҳрида мушкул вазиятга тушиб қолган 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августга қадар эълон қилинган “Ватанга қайтариш” акцияси доирасида амалга оширилган.
Ўзбекистон расмий вакиллари фуқаронинг мамлакатга қайтиши учун авиачипта харид қилиб берган. 5 фуқаро 29 август куни “Ақтов-Нукус” йўналиши бўйича самолёт орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Маълумот учун, 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Миграция агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 июлидан 30 августигача “Ватанга қайтариш” номли хайрия акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида хорижий давлатларда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Биринчи навбатда, Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореяда депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польшадаги депортация марказларида 2 ойдан зиёд қолиб кетган ўзбекистонликлар ортга қайтарилганди.
Live
Барчаси