Қозоғистонда илк бор ёлғон маълумот жойлаган амалдор жаримага тортилди

Олам

image

Қозоғистонда биринчи марта мансабдор шахс ёлғон маълумот жойлагани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Шарқий Қозоғистон вилояти прокуратурасига кўра, у давлат идораси томонидан ёлғон маълумот жойлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Нашрга кўра, у Самара тумани ер муносабатлари бўлими бошлиғи. Прокурорлар томонидан туман ҳокими веб-сайтида мавжуд пичанзорлар майдони 193,4 гектар ўрнига 180,34, яйловлар 30 гектар ўрнига 30,62 гектар деб кўрсатилгани аниқланган.

Хабарда қайд этилишича, туман суди амалдорни июнь ойининг охирида яна жавобгарликка тортган ва 8 август куни қарор қонуний кучга кирган. Бошқарма бошлиғига Қозоғистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 456-2-моддаси 1-қисми (давлат органи томонидан ёлғон маълумот тарқатиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилган ва у 117 минг 960 тенге жаримага тортилган.

“Республикада айни дамда мансабдор шахс интернет-ресурсда ёлғон маълумот жойлаштиргани учун маъмурий жавобгарликка тортилган ягона ҳолат”, дейилади прокуратура хабарида.

Прокуратура бундай фактлар аҳолини чалғитиши ва давлат органларига бўлган ишончни сусайтириши мумкинлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўш шаҳрининг марказий майдонини таъмирлаш-тиклаш ишларига ажратилган катта миқдордаги маблағларни мақсадсиз ишлатиш билан боғлиқ коррупцион схема фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон жарима ёлғон маълумот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг