Қозоғистонда аҳоли амалдорларнинг маошини 182 долларга туширишни талаб қилмоқда

Олам

image

Қозоғистонда амалдорларнинг маошларини камайтириш талаби билан петиция бошланди. Электрон ҳужжатга 17 мингдан ортиқ киши имзо чекди. Бу ҳақда КТК телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу мурожаат мамлакат Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Олжас Ўрдабаевнинг яқинда 85 минг тенге (182 доллар ёки тахминан 2 миллион 200 минг сўм) даромад билан яшаш мумкинлигини айтган сўзларидан кейин пайдо бўлди. 

“Албатта, 85 минг тенгега яшаш мумкин, лекин ҳар бир минтақада маош ўсиши керак. Ҳозир ушбу методология асосида иш олиб бормоқдамиз”, деган Ўрдабаев.

Бу баёнотлардан сўнг қозоғистонликлар барча амалдорларнинг иш ҳақини 85 минг тенгегача камайтиришни талаб қилган петиция билан чиқишган.

Электрон ҳужжатга аллақачон 17 мингдан ортиқ киши имзо чеккан.

Талабда ҳокимлар, вазирлар ва депутатларга юқори маош тўлашдан кўра, нафақаларни ошириш, имтиёзли ипотека ва автокредитларни молиялаштириш, маблағларни йўллар ва инфратузилмани таъмирлашга йўналтириш, уйсизлар учун ошхоналар очиш мақсадга мувофиқлиги айтилади.

Маълум қилинишича, Қозоғистонда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 365 502 тенгени ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон маош

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made