Қозоғистонда 16 та машина тўқнашди. Қурбон бор (видео)
Олам
−
30 Декабрь 2023
7085Оқмўла вилоятида қор бўрони туфайли Остона-Петропавл трассасида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 16 та автомобиль ўзаро тўқнашиб кетди. Бу ҳақда "Aikyn.kz" хабар берди.
Кеча, 29 декабрь куни соат 13:18 да Оқкўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига ушбу ЙТҲ бўйича хабар келиб тушган. Унда айтилишича, Остона-Петропавл йўлидаги “Гелиос” ёқилғи қуйиш шохобчаси яқинида оммавий авария юз берган ва бир киши ҳалок бўлган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган милиция ходимлари ЙТҲда 16 та енгил автомобиль, жумладан 3 та “Газель”, 4 та юк машинаси ва 9 та енгил автомобиль шикастланганини аниқлаган.
“Афсуски, 28 ёшли автомашина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди. Беш киши турли тан жароҳатлари билан Оқкўл туман шифохонасига ётқизилган. Воқеа жойида полиция томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, деб хабар берган Оқмўла вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Билдирилишича, йирик йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Жиноят кодексининг 345-моддаси 3-қисми “Транспорт воситасини бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларига бепарволик оқибатида одам ўлимига олиб келувчи ҳаракат” билан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, кўплаб ҳайдовчилар метеорологлар ва полиция ходимларининг об-ҳавонинг кескин бузилиши ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, йўлни кесиб ўтган. Шу тариқа улар нафақат ўзларини, балки йўлда қолган бошқа одамларнинг ҳаётини ҳам хавф остига қўйган.
Айни пайтда қор бўрони ва йўлнинг аҳволи ёмонлиги сабабли вилоятдаги барча трассалар транспорт ҳаракати учун ёпилган. Полиция бўлими вакилларининг сўзларига кўра, катта йўлда қолган машиналарга полиция ҳамроҳлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида икки ўриндиқли самолёт машғулот парвози вақтида ҳалокатга учраган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь