Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойга газ транзитини оширишни режалаштирмоқда
Олам
−
16 Июль 2024
4838Жорий йилда Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистон ва Қирғизистонга транзитини, шунингдек, туркман ва ўзбек газининг Хитойга транзитини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди.
“2023 йил октябрь ойида Россия газининг Ўзбекистон Республикасига транзити бошланди. 2023 йилда 1,28 миллиард куб метр ташилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 3,8 миллиард куб метрга ва кейинчалик йилига 11 млрд кубометрга етказишни режалаштирмоқдамиз”, дейди Саткалиев ҳукумат йиғилишида.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитойга транзити “барқарор ўсиш”ни кўрсатмоқда.
Саткалиевнинг айтишича, Қозоғистон жорий йилда транзитни 37,1 миллиард куб метрга оширишни режалаштирмоқда.
Асосий маълумотда таъкидланишича, Хитойга нисбатан ўсиш +1,5 миллиард кубометрни ташкил қилади.
Бундан ташқари, вазирнинг сўзларига кўра, Россия газининг Қирғизистонга транзитини ошириш масаласи муҳокама қилинмоқда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь