Қозоғистон Тожикистонга 5 минг тонна мазут совға қилди

Олам

image
Ўзбекистон Қозоғистон бензинини харид қила бошлади north_east

Ўзбекистон Қозоғистон бензинини харид қила бошлади

Қозоғистон Тожикистонга гуманитар ёрдам сифатида қиймати тахминан 1,65 миллион доллар бўлган 5 минг тонна мазут берди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Расмий топшириш маросими 30 сентяабр куни Душанбеда бўлиб ўтди, унда икки давлат вакиллари иштирок этди. Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчиси Валихон Туреханов Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Давлат моддий захиралари агентлиги раҳбариятига ёқилғи олиш сертификатини топширди.

Элчи ўз нутқида ушбу ёрдам икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг бир қисми эканини таъкидлади. Қозоғистон Тожикистон билан стратегик муносабатлари доирасида умумий қиймати 893,7 миллион тенгелик гуманитар ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Ушбу ташаббус Қозоғистон Халқаро тараққиёт агентлиги (KazAID) кўмагида амалга оширилди.

Турехановнинг сўзларига кўра, бу ёрдам Тожикистоннинг энергетик хавфсизлигига ҳисса қўшади ва қозоқ-тожик муносабатларига асос бўлган яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдам намунаси бўлади.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мазут ўтказиш тўғрисидаги қарор Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев топшириғига биноан қабул қилинган ва Тожикистондаги энергетика объектларининг барқарор ишлашини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Сўнгги беш йил ичида Қозоғистоннинг Тожикистонга кўрсатган гуманитар ёрдами 21 миллион доллардан ошди. Икки томонлама ҳамкорлик бошланганидан буён бу миқдор 44 миллион доллардан ошди.

Нашрнинг ёзишича, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида турли соҳалар, жумладан, энергетика соҳасида ҳамкорлик фаол ривожланмоқда, бунинг исботи қатор қўшма лойиҳа ва келишувлардир.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон-Тожикистон мазут Валихон Туреханов KazAID

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг