Тўқаев Раҳмоннинг ўғлига орден берди

Олам

image
Марказий Осиё Президентларининг болалари нима иш қилади? north_east

Марказий Осиё Президентларининг болалари нима иш қилади?

Остонада Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмоннинг ўғлини 2-даражали “Дўстлик” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Гап Тожикистон парламенти Мажлиси Миллий (Тожикистон парламенти юқори палатаси) раиси лавозимини эгаллаб турган Рустам Имомали ҳақида кетмоқда. Таъкидланишича, Тўқаев тожикистонлик меҳмонга орденни “икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштиришга қўшган катта ҳиссаси учун” топширган.

Тўқаев ва Раҳмоннинг ўғли ўртасидаги учрашувда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш контекстида Қозоғистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Давлат раҳбари икки томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини юқори баҳолаган ва Рустами Имомали ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳимлигини таъкидлади.

Тожикистон парламенти юқори палатаси спикери Тўқаевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Имомали Раҳмоннинг саломини етказди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик, сув хўжалиги ва парламентлараро дипломатиянинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Маълумот учун, 38 ёшни тўлдираётган Рустам Имомали Тожикистон раҳбари сифатида отаси томонидан тайёрланаётганига ишонилади. У Тожикистондаги Коррупцияга қарши кураш агентлиги ва давлатнинг молиявий назорат агентлигини бошқаради. Рустам Имомали генерал-майор унвонига эга. У 2017 йилда 29 ёшида отаси томонидан Душанбе шаҳри ҳокими этиб тайинланган эди, бу баъзи таҳлилчилар томонидан ҳукумат тепасига кейинги қадам сифатида қаралмоқда.

Рустам Имомали олган мукофот жорий йилнинг 18 август куни Тўқаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоевага ҳам берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев жорий йилнинг 22 август куни Бишкекдаги “Ынтымак Ордо” биносида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга Қозоғистоннинг олий давлат мукофоти – “Олтин Қирон”ни топширганди. 25 август куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон “Миллат” саройида мамлакат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан бир қатор амалдорларга олий давлат ва фахрий мукофотларни топширди. Бу борада у катта қизини ҳам қуруқ қолдирмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рустам Имомали Имомали Раҳмон Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг