Қозоғистон чегарасида маймунчечак сабабли назорат чоралари кучайтирилди
Олам
−
19 Август
3024Қозоғистон чегараси ва аэропортларида маймунчечак вируси (М-pox) туфайли назорат чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда “Zakon.kz” нашри хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, бугунги кунга қадар Қозоғистонда бирорта ҳам маймунчечакдан касалланиш ҳолати кузатилмаган. Шунга қарамай, мамлакатнинг санитария-карантин пунктларида кўрилган чора-тадбирлар касалликнинг кириб келиш хавфини камайтиради.
Қозоғистонликлардан қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда:
- касал одамлар ва ёввойи ҳайвонлар билан алоқадан сақланиш;
- ҳайвонлар ёки уларнинг маҳсулотлари билан контактга киришганда ҳимоя кийимлари ва қўлқоплардан фойдаланиш;
- қўлларни мунтазам равишда ювиш ва дезинфексияловчи воситалардан фойдаланиш.
Шунингдек, касалланиш ҳолатлари қайд этилган мамлакатларга зарур бўлмаса бормаслик тавсия этилади. Тошма, юқори ҳарорат ва бошқа белгилар пайдо бўлса, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш лозим.
Бундан бир неча кун аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечак эпидемияси билан боғлиқ фавқулодда ҳолат эълон қилганди. Бунга Африка қитъасининг айрим ҳудудларида маймунчечак билан боғлиқ вазият назоратдан чиқиб кетгани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда маймунчечак касаллиги аниқланган тақдирда, унга қарши курашиш учун барча чоралар кўрилгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси