Қозоғистон бу йил ҳам Ғалаба кунидаги ҳарбий парадни бекор қилди
Олам
−
24 Апрель 2023
5467Қозоғистон Мудофаа вазирлиги мамлакатда Ватан ҳимоячилари куни (7 май) ва Ғалаба куни (9 май)га бағишланган ҳарбий парад харажатларни тежаш мақсадида ўтказилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда "Central Asia" хабар берди.
“Қозоғистонда 2023 йилда ҳарбий парад ўтказиш бюджетни тежаш, шунингдек, бошқа муаммоларни ҳал қилиш зарурати туфайли режалаштирилмаган. Хусусан, Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмаларининг жанговар тайёргарлиги ва ҳаракатчанлигини талаб даражасида сақлаш устувор вазифадир”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, яқинлашиб келаётган байрамлар муносабати билан ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари режалаштирилгани ва ўтказилиши, алоҳида хизмат кўрсатган ҳарбий хизматчилар улуғланиши таъкидланган.
“7 ва 9 май кунларига қадар бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича батафсил маълумотлар яқин кунларда вазирлик сайтида эълон қилинади”, дейилади Мудофаа вазирлиги ахборотида.
Қозоғистонда 2022 йилда ҳам Ғалаба ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказилмаган. Мамлакат Мудофаа вазирлиги қарорни "бюджет маблағларини тежаш мақсадида" дея изоҳлаган.
Қозоғистонда охирги марта Ватан ҳимоячилари кунига ҳарбий парад 2018 йилда, Ғалаба кунига парад 2019 йилда ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь