Қозоғистон авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга рухсат олди

Жамият

image

Қозоғистоннинг “SCAТ” авиакомпанияси Актау–Урганч–Актау йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

2020 йил 1 августдан бошлаб Урганч аэропортида жорий қилинган “Очиқ осмон” режими асосида “Ўзавиация” агентлиги “SCAТ” авиакомпаниясига 2020 йил 2 октябрда Ақтау–Урганч–Ақтау йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсатнома берди.

Аввалроқ, Хоразмдан Қозоғистонга қўшимча парвоз йўлга қўйилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Манғистау ва Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳамда икки мамлакат авиакомпаниялари шу масалани муҳокама қилганди.

Маълумот учун, БААнинг “AIR ARABIA Abu-Dabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон парвоз

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг