Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилиши режалаштириляпти
Жамият
−
19 Сентябрь 2020
4983Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қўшимча авиапарвозларни йўлга қўйиш режалаштириляпти. Манғистау ва Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳамда икки мамлакат авиакомпаниялари шу масалани муҳокама қилди.
Янги Ақтау-Урганч йўналиши “Буюк ипак йўли” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади ва дастлабки босқичда дам олиш куни тури сифатида бошланади.
Ақтаудаги Ўзбекистоннинг Бош консули Нодиржон Турғунов ҳам бу икки мамлакат ўртасида туризм ривожига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
“Турк дунёси тарихига қизиқувчилар Истанбул орқали Ақтауга учишлари мумкин, удан Урганчга боришлари, Хива гўзаллигини кўришлари, кейин Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Туркистон ва Урумчига боришлари мумкин. Ушбу йўналиш бизнинг йўловчиларимизда катта талабга эга бўлади”, деди Ақтау халқаро аэропорти бошқаруви раиси ўринбосари Меруерт Жолдибаева.
Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини қамраб оладиган қўшма сайёҳлик йўналишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь