Қотил айиқ ўлимга ҳукм қилинди
Бу қизиқ
−
15 Апрель 2023
23293Италияда табиат қўйнида югургани чиққан аёлни ўлдирган айиқ ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, Андреа Папи исмли аёл ўтган ҳафта Италия шимолидаги Трентино-Альто-Адиге ҳудудидаги жамоат қўриқхонасида югуриш пайтида айиқ ҳужумига учраган ва ҳалок бўлган. Италиянинг ёввойи фауна миллий институти аёлнинг қотилига айланган 17 ёшли JJ4 лақабли айиқни ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилган. Ҳимоячилар айиқнинг яқинда кўзи ёригани, унинг ўлдирилиши айиқчаларга салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтишган.
Шунга қарамай, айиқни ўлдириш бўйича ҳукм чиқарилган. Ҳукм шу йилнинг 11 майига қадар амалга оширилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Қашқадарёдаги аҳоли яшаш жойига айиқ келиб қолганди. Кейинроқ жонивор отиб ўлдирилган бўлиб, бу бўйича жиноят иши очилганди.
LiveБарчаси