Қорақалпоғистонда масжидлар сони 63 тага етди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги “Салмен ийшан” жомеъ масжиди рўйхатдан ўтказилди. Шу тариқа Қорақалпоғистондаги масжидлар сони 63 тага етди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот котиби маълум қилди.

Мазкур масжид Нукус шаҳри “Қум овул” МФЙда жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 200 намозхонни қабул қилиш имкониятига эга.

Маълумот учун, ҳозирги кунда мамлакатда 2330 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, уларнинг 2110 дан зиёдини масжидлар ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг