Йигит қабристонда аввал севгилисини, кейин ўзини пичоқлади

Жамият

image

Қорақалпоғистонда йигит севгилисини пичоқлаб ўлдирганлиги ҳақида турли миш-миш гаплар тарқаган эди. Ушбу ҳодиса юзасидан суд иши охирига етиб, сирли қотиллик ҳақида расмий маълумот берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг “Истиқлол ва қонун” газетасида хабар берилишича, фуқаро Абдулла Тенелбаев Тошкент шаҳрида қурилиш ишларида юриб, ўзининг гаплашиб юрган қизи С. Қуролбоеванинг бошқа йигитга турмушга чиққанлиги тўғрисидаги хабарни эшитган. Дарров у қизга қўнғироқ қилиб, воқеага ойдинлик киритган. У Тошкентдан Нукус шаҳрига С.Қуролбоева ўқиётган олийгоҳга борган. 

Сўнг ҳар иккиси аввал берилган “агар турмуш қурмаса, ўз жонига қасд қилиш” ваъдасини амалга оширишга келишган. Эртаси куни бу ишни амалга оширишга келишган жуфтликлар қабристонга борган. А. Тенелбаев бозордан ўзига пичоқ сотиб олган. Белгиланган жойга келгач, Абдулла С.Қуролбоеванинг турмуш ўртоғига телефонда “сен қилган хатони тузатмоқчиман, у сенга ҳам, менга ҳам йўқ. Биз бир биримизни ўлдирмоқчимиз”, деб эслатган. 

Дастлаб А. Тенелбаев қизнинг чап кўкрак қисмига икки марта, бўйин ва қорнига уч марта пичоқ урган. Унинг жони узилаётганини кўриб, у ўзини ҳам пичоқлаган. Аммо воқеа жойига келган тез тиббий ёрдам туфайли А. Тенелбаевнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган суд ишида Абдулла Тенелбаевга Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

609

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг