Қорақалпоғистонда аёлни поезд босиб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 22 январь куни Қорақалпоғистонда аёлни поезд босиб кетиши оқибатида у ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Гидроузел ва Нукус станциялари оралиғида аёл киши темир йўлни ўтиш учун мўлжалланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган ва йўловчи поезди остида қолиб кетган.

“Жабрланувчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ўз хавфсизлигига эътибор бермади. Масъул хизматлар ҳодиса тафсилотларини текширмоқда”, дейилади хабарда. 

“Ўзбекистон темир йўллари” фуқароларга темир йўлларни кесиб ўтишнинг белгиланган меъёрларига риоя қилиш муҳимлигини эслатиб ўтган. Ҳодиса ҳақида батафсил маълумот тақдим этилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Чортоқ ва Уйчи бекатлари ўртасидаги қўриқланмаган темир йўл кесишмасида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Gentra енгил автомобилининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда яқинлашиб келаётган поезд олдидан темир йўлни кесиб ўтишга уринган. Машинада олти киши бўлган: беш аёл ва кичик бола. Кучли тўқнашув оқибатида машинадагиларнинг ҳеч бири омон қолмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Нукус Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг